Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда амбулатория-поликлиникалар сони 9 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда амбулатория-поликлиникалар сони 9 мингга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига, Ўзбекистонда жами 8 912 та амбулатория-поликлиника муассасаси фаолият юритмоқда.

Шундан 5 929 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида амбулатория-поликлиника муассасалари сони:

  1. Тошкент шаҳри — 1 238 та;
  2. Фарғона вилояти — 1 098 та;
  3. Самарқанд вилояти — 860 та;
  4. Қашқадарё вилояти — 790 та;
  5. Бухоро вилояти — 699 та;
  6. Андижон вилояти — 648 та;
  7. Тошкент вилояти — 646 та;
  8. Хоразм вилояти — 592 та;
  9. Наманган вилояти — 577 та;
  10. Навоий вилояти — 426 та;
  11. Сурхондарё вилояти — 419 та;
  12. Қорақалпоғистон Республикаси — 379 та;
  13. Жиззах вилояти — 298 та;
  14. Сирдарё вилояти — 226 та.

Амбулатория-поликлиника муассасалари — аҳолига стационар шароитда ётиш талаб этилмайдиган, келиб-кетиш асосида тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг