Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш дастури барча ҳудудларда жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилишини маълум қилди. Бунинг учун йилига 700 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, 2027 йилдан:
- Бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади.
- Бепул бериладиган дори воситалари 73 турга, тиббий текширувлар 36 турга етказилади.
- Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Бунинг учун 280 миллиард сўм ажратилади.
Қайд этилишича, мазкур дастур дастлаб жорий этилган бешта ҳудудда инфаркт ва инсультдан эрта ўлим беш ойда 15 фоизга камайган, 855 нафар инсон эса эрта ўлим ва ногиронлик асоратларидан сақлаб қолинган.
Ҳозирда янги тизим синовдан ўтказилган 28 та туманда 7 миллион аҳоли оилавий шифокорларга бириктирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter