Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Тезкор почта» хизмати жорий қилинди

Ўзбекистонда «Тезкор почта» хизмати жорий қилинди

Фото: «UzNews.uz»

Ўзбекистон миллий почта алоқаси оператори республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб «Тезкор почта» янги хизмат турини жорий қилди.

Жорий йил 10 апрелдан «Тезкор почта» хизмати доирасида почта жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш учун бутун республика бўйлаб 15 та почта алоқаси объектлари тасдиқланди.

Жўнатмаларнинг қабул қилиниши ва етказиб берилиши қисқа назорат муддатларда ва ҳамёнбоб нархларда амалга оширилади.

Масалан, Тошкентдан Нукусгача ва бошқа вилоятлар марказларигача жўнатмалар 24 соат ичида етказиб берилади ва олувчилар зудлик билан почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали хабардор қилинадилар.

«Тезкор почта» жўнатмаларида «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»га мувофиқ ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга йўл қўйилади.

Республика ичидаги тезкор почта жўнатмаларини жўнатиш ва топшириш хизматларига белгиланган тарифлар акциядорлик жамияти расмий сайтида келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг