Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови тўхтатилди

Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови тўхтатилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови 1 февралдан бошлаб вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича ҳаракатлар режаси келишилган.

Бироқ Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира  олмаётгани сабабли 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади.

Ғалаба—Ҳайратон темирйўли очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг