Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» раҳбари об-ҳавонинг кескин ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» раҳбари об-ҳавонинг кескин ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10-12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди. 

9-11 ноябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10-11 ноябрь кунлари республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик қорга айланади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

9 ноябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларида, 10-12 ноябрь кунлари эса қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиққача, республиканинг қолган ҳудудларида эса кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиққача пасаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг