Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтдаги иккита масжидга янги имомлар тайинланди

Пойтахтдаги иккита масжидга янги имомлар тайинланди

Бугун, 21 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида пойтахт имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.

Шу кунга қадар «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев эса Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг