Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент «права»ни «сотиб олиш» ҳолатини кескин танқид қилди

Президент «права»ни «сотиб олиш» ҳолатини кескин танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби кучайтирилади. Президент Шавкат Мирзиёев йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзага келаётган йўқотишлар ҳатто коронавирус келтирган талофатдан ҳам кўпроқ бўлаётганини айтиб ўтди.

Давлат раҳбари йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш учун йўл ҳаракатини бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлигини таъкидлади. Президент бу борадаги ишларни  жадаллаштириш бўйича ИИВ вазири Пўлат Бобожонов, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва вилоят ҳокимларига топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқитмасдан бериш жиноятига жазони кучайтириш лозимлигини алоҳида айтиб ўтди.

«Шу ўринда, бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман — ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда.

Бу муаммони бартараф қилиш учун Давлетов, Бобожонов ва Йўлдошев ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш ишларини бошлаши лозим. Иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш «жинояти»га қарши жазони кучайтириш бўйича, бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритсин», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мажлис давомида бу борадаги қонун ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва қабул қилинишига шахсан масъул мутасаддиларни тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг