Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йилни президент қароргоҳида нишонламоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди

Янги йилни президент қароргоҳида нишонламоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди

Фото: «Wikimedia.org»

Янги йил куни, 1 январ ярим тунда Қозон шаҳрида қўриқлаш хизмати ходимлари икки нафар ўзбекистонликни қўлга олишди. Бу ҳақда «ProKazan.ru» сайтида хабар берилди.

Манбанинг қайд этишича, ўзбекистонликлар янги йилни Татаристон Президенти қароргоҳида нишонлашга аҳд қилишган.

«41 ва 44 ёшли икки ўзбекистонлик Татаристон Республикаси Президенти қароргоҳига кирмоқчи бўлганда қўлга олинди. «Гул бозори»да ишловчи мазкур ўзбекларнинг айтишича, улар ҳеч қандай жиноятни кўзламаган, олдин кўрмаган президент қароргоҳини бир айланиб чиқишмоқчи бўлган холос», дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг