Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қўзиқорин етиштириладиган хонадонда бўлди (фото)

Президент қўзиқорин етиштириладиган хонадонда бўлди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Хонобод шаҳри Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Салоҳиддин Усмонов хонадонида меҳмон бўлди.

Оила бошлиғи рафиқаси Зиёда опа билан икки фарзандни вояга етказган. Ҳовли обод. Уй замонавий қиёфага эга, томига қуёш панеллари ўрнатилган. Шунингдек, энергия тежамкор алоҳида иситиш тизими барпо этилган.

Сўнгги йилларда Хонободда туризм ривожланмоқда. Инфратузилма яхшиланиб, сайёҳлар жалб этилмоқда. Бу имкониятлардан фойдаланиб, хонадонда уй меҳмонхонаси ташкил этилган. 

С.Усмонов қишлоқ хўжалиги мутахассиси. Улар қўзиқорин етиштириш билан ҳам шуғулланади.

Президентимиз бундай омилкорликни маъқуллаб, бошқа жойларда ҳам қўллаш муҳимлигини таъкидлади.

— Ҳар бир маҳалланинг ўз имкониятлари, анъаналари, одамларнинг хоҳиш-истаклари бор. Маҳалла уюшмаси ва иқтисодий комплекс вакиллари уларни аниқлаб, қўллаб-қувватласа, аҳолини банд қилиш, даромад манбаи яратиш мумкин. Шунинг учун ҳамма масъулларни қуйи бўғинга тушириб, ҳудудларни маҳаллабай ривожлантиришга эътибор қаратаяпмиз, — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг