Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пулли автотураргоҳларга тўлов қилмаганлар жаримага тортилиши мумкин

Пулли автотураргоҳларга тўлов қилмаганлар жаримага тортилиши мумкин

Фото: Depositphotos

Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий қилиниши мумкин. 

Йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловни қонунчиликда белгиланган муддатда тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида (амалда 824 минг сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритишга оид ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳокимликка кўра, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда.

Шунингдек, бир ой давомида бу хизматдан тахминан 465 000 нафар ҳайдовчи фойдаланади ва улардан фақат 9 300 – 13 950 нафари тўловни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг