Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё раҳбариятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Қашқадарё раҳбариятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Зафар Рўзиев.

Фото: Xabar.uz

Кечадан буён Қашқадарё вилояти раҳбариятида катта ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хабар оқими кўпаётганидан вилоятни олти йилдан буён бошқариб келаётган Зафар Рўзиев вазифасидан озод этилиши эҳтимоли ортмоқда. Унинг ўрнини Бош вазир собиқ ўринбосари, айни пайтда Шароф Рашидов туманига ҳокими вазифасини адо этиб келаётган Зоир Мирзаев эгаллаши кутилаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти прокурори Ботир Юсупов ишдан олиниб, ўрнига Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Тажиев тайинлангани ҳақида маълумот тарқалди.

Бироқ ҳар икки хабар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг