Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонда эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея исм қўйган фуқарога «Кобалт» автомобили берилди

Қўқонда эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея исм қўйган фуқарога «Кобалт» автомобили берилди

Фото:«Facebook.com»

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида дунёга келган уч нафар эгизакларнинг ота-онасига «Кобалт» автомобили совға қилинган. Бу ҳақда «Ферганская правда» нашри хабар берган.

«Фейсбукда чақалоқларнинг қариндошлари берган маълумотларга кўра, эгизакларга Президент совғаси—автомобил совға қилинган. Ушбу қувончли хабарни чақалоқларнинг холаси Хуршида Устажалилова ижтимоий тармоқда маълум қилган» дейилади хабарда.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди. Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйганди. Уларга ҳам «Кобалт» автомобили совға қилинган.

Фото:«Facebook.com»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг