Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда меҳнат мигрантлари учун янги имтиёзлар жорий этилди

Россияда меҳнат мигрантлари учун янги имтиёзлар жорий этилди

Жорий йил 14 июль куни Россияда меҳнат мухожирлари учун айрим имтиёзларни берувчи қонун қабул қилинди.

Унга кўра, эндиликда патентга эга ёки Россия Федерациясида таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандларининг вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин бўлади.

«Визасиз» мамлакатлар фуқаролари (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам) Россия Федерациясидан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин.

Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол «иш»га ўзгартириши мумкин.

Агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади.

Шунингдек, Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин.

Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиб кетиши керак.

Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг