Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Алламжонов: «Россияда Ўзбекистоннинг ижобий имижи шакллантирилади»

Комил Алламжонов: «Россияда Ўзбекистоннинг ижобий имижи шакллантирилади»

Фото: «Facebook» / Комил Алламжонов

Россияда Ўзбекистоннинг ижобий имижи шакллантирилиши устида иш бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Хабар мазмунидан англашилича, у Россия Федерацияси делегацияси билан норасмий учрашув ўтказган. Учрашувда алоқа вазирининг ўринбосари Алексей Волин, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Россия президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бошқармаси маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов иштирок этишган.

Фото: «Facebook» / Комил Алламжонов

«Телекоммуникациялар, телевидение ва матбуот соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик. Қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Россияда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга алоҳида урғу берилди. Қизиқарли таклифлар учун миннатдорман, Ўзбекистонга хуш келибсиз!» — деб ёзади Президент матбуот котиби

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг