Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Отабек Бобоев 1 февралдан Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Отабек Бурҳонович Бобоев 1973 йилнинг 1 апрель кун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини (2004 йилда магистр) тамомлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси (магистр) тингловчиси. Маълумоти бўйича иқтисодчи, ташқи иқтисодий муносабатлар мутахассиси.

Меҳнат фаолиятини Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман «Матлуботсавдо» акционерлик жамиятида бошлаган. 1991-1994 йилларда Самарқанд олий тижорат коллежида ўқиган.

Шундан сўнг «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг» компаниясига қарашли «Шаҳрисабз-консерва» акционерлик жамиятида таъминотчи-муҳандис, «Камолот» ёшлар жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлимида ижрочи директор, Қашқадарё вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси маркетинг марказида шўъба мудири, Самарқанд вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида ташқи иқтисодий алоқалар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳудудлар комплекс ривожланишининг мониторинги, таҳлил ва йиғма бўлимида бошлиқ ўринбосари, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасида бошлиқ ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг