Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Президент академиясининг ҳудудий филиали ташкил этилди

Самарқандда Президент академиясининг ҳудудий филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси биноси.

Фото: «Review.uz»

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 6 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида академиянинг ҳудудий филиаллари ташкил этилган эди.

Академиянинг Самарқанд филиали Самарқанд давлат университети бош биносида фаолият бошлади. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.

2018 йил сентябрь ойидан бошлаб бу ерда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоялари шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шаҳар ва туман бўлинмалари раҳбарлари малака оширадилар.

Малака ошириш курси олти кун давом этиб, 72 соатлик вебинар, суҳбат, тренинг машғулотларидан иборат. Шунингдек, тингловчиларга мустақил таълим учун топшириқлар берилади ва уларни бажариш якунида тақдимот, муайян кейс ечими ва ёки чора-тадбирлар режаси ва «йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Вебинар машғулотлари академия профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн тарзда олиб борилади. Суҳбат ва тренинглар эса мини-маъруза ва мавзу бўйича муҳокама шаклида, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади ва диалог шаклларида ташкил этилади.

Малака ошириш курси тингловчиларининг ўзлаштириши академия таълим портали орқали он-лайн мониторинг қилинади. Тизимли равишда топшириқлар бериш ва тестлар ечиш билан уларнинг билими баҳоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг