Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда туман ҳокими ўринбосарларига «Дамас» берилди

Самарқандда туман ҳокими ўринбосарларига «Дамас» берилди

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Самарқанд вилоят ҳокими Т.Жўраев туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига Президент совғаси — «Дамас» автомашиналарини тантанали топширди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда хизмат машиналари мутахассисларнинг деҳқонларга янада яқин бўлишида, фермерлар далаларига бориб, агротехник тадбирлар, экинлар парваришини назорат қилишида, керак пайтда зарурий маслаҳатлар беришда қулайлик яратиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг