Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шарафли йўл» танлови ғолибларига мукофотлар топширилди

«Шарафли йўл» танлови ғолибларига мукофотлар топширилди

Фото: Журналистлар уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан белгиланган қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ёш ижодкорлар ўртасида «Шарафли йўл» видеороликлар кўрик-танлови ташкил этилди.

Танловдан асосий мақсад — ёш журналистлар ва блогерларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, замонавий медиа воситалари орқали Ватан, истиқлол ва юртимиз ҳаётини таъсирчан ёритишга рағбатлантириш ҳамда сифатли видеоконтент яратиш маданиятини ривожлантиришдан иборат.

«Шарафли йўл» видеороликлар кўрик-танлови учта йўналишда ўтказилди. Иштирокчилар «Энг яхши видеоролик», «Сунъий интеллект ёрдамида яратилган энг яхши видеоролик» ҳамда «Мобилография асосида яратилган энг яхши видеоролик» йўналишларида ўз ижодий ишларини тақдим этдилар.

Танлов ҳақида илк эълон берилган кундан бошлаб 28 августга қадар ижодий ишлар қабул қилинди. Шу давр мобайнида ёш ижодкорлар томонидан турли мавзуларда, замонавий ёндашув ва креатив ғояларга асосланган видеороликлар тақдим этилди. Танловнинг бориши, эълонлар ва муҳим жараёнлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг расмий Telegram канали орқали мунтазам ёритиб борилди.

Келиб тушган ижодий ишлар профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқилди. Иштирокчиларнинг ғояси, мавзуни очиб бериш маҳорати, тасвирий ечим, монтаж, ижодий ёндашув ва замонавий медиа талабларига мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада энг муносиб ижодий ишлар саралаб олиниб, ғолиблар аниқланди.

Кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ўзбекистон Миллий кино санъати саройining «Панорама» залида бўлиб ўтди. Ғолибларга эсдалик совғалари ва мукофотлари топширилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига тавсия этилган бир гуруҳ журналистларга Уюшма аъзолик гувоҳномалари ҳам тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбир доirasida «Журналист» бадиий фильми намойиш этилди.

«Шарафли йўл» кўрик-танлови ёшларнинг ижодий имкониятларини намоён этиши, замонавий медиа муҳитида ўз ўрнини топиши ва журналистика соҳасига қизиқишини янада оширишга хизмат қилувчи муҳим ташаббус бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг