Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги боғча мудирасига автомобиль совға қилишни буюрди

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги боғча мудирасига автомобиль совға қилишни буюрди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.

— Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир, — деди давлат раҳбари.

Шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.

Маълумот учун, «Вундеркинд» номли мазкур боғчада инглиз тили ва компьютер билимлари чуқур ўргатилади. Уч қаватли бинода кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг