Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун 9 май куни мамлакатимизда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.

Шу муносабат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари томонидан Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг