Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шер тишлаб олган боланинг ҳолати бўйича қўшимча маълумот берилди

Шер тишлаб олган боланинг ҳолати бўйича қўшимча маълумот берилди

фото:ССВ

Тошкент туманида шер боласи 3 ёшли қизчани тишлаб олгани ҳақида хабар берилганди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида даволанаётган боланинг аҳволи ҳақида қуйидагиларни маълум қилди

7 апрель куни соат 18:40лар атрофида мазкур шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими қабулхонасига 2019 йилда туғилган бемор С.М. ота-онаси билан биргаликда мурожаат қилган.

Навбатчи шифокор кўригидан сўнг у «Бошнинг тепа соҳасида, ўнг елканинг тепа учлигида ва ияк қисмида тишланган жароҳатлар» ташхиси билан стационар даволаниш учун ётқизилган.

— Травматология ва нейрохирургия бўлимида шошилинч равишда барча керакли муолажалар ўтказилди, — дейди муассаса бош шифокори Д.Сабиров. —Жумладан, қутуришга қарши антирабик вакцина қўлланилиб, жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишловлари берилди.

Бемор муассасага олиб келинган вақтда умумий аҳволи ўрта оғирликда баҳоланган. Ҳуши жойида бўлса-да, безовта ва қўрқув аломатлари кўзга ташланган. Бош соҳаси рентген ва МСКТ текширувларидан ўтказилган.

Патологик синиш аломатлари кузатилмаган. Ёш бемор нейрохирург, неврапатолог ва педиатр каби қатор мутахассислар томонидан консультация қилинган.

Шунингдек, унда қўшимча тарзда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши белгилари бўлгани учун кўкрак қафасининг рентгенографияси текшируви ўтказилган. Педиатр томонидан «Ўткир респиратор инфекция. Фарингобронхит» ташхиси қўйилиб, даволашни давом эттириш ва жароҳатларини назорат қилиб туриш мақсадида торакал жарроҳлик бўлимига ўтказилган.

Ҳозир болакайнинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли. Даво муолажалари режа асосида давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи ҳамда Республика бош рабиологи томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг