Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сув йўқ, жўмрак йўқ, аммо қарздорлик бор...

Сув йўқ, жўмрак йўқ, аммо қарздорлик бор...

Фото:«7News.Uz»

Қува туман «Пахтакор» МФЙ «Ўзбек» кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди. Аризани ёзишдан муддао «Сувоқава» ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилди. Жараёнда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар тоза ичимлик сувини узоқдан ташиб келишлари маълум бўлди. Аниқланишича, 131 нафар истеъмолчи корхона компьютер базасига ичимлик суви истеъмолчиси сифатида киритилган ва уларга 2019 йил 1 май ҳолатига кўра оз эмас, кўп эмас 33 676 402 (Ўттиз уч миллион олти юз етмиш олти минг тўрт юз икки) сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ўйлаб қарасанг, бир неча чақирим узоқдан сув ташиб сарсон бўлаётган маҳалла аҳлига «ичимлик сувидан қарздорлигинг бор», деса алам қилади-да. Федерация ходимлари аниқ фактларни келтириб, «Ўзбек» кўчасида яшовчи истеъмолчиларга «Сувоқава» ДУК томонидан ҳисобланган 33 676 402 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқаришга эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг