Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ЙХҲБ «body camera»ларни синовдан ўтказмоқда

Тошкент шаҳар ЙХҲБ «body camera»ларни синовдан ўтказмоқда

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «body camera», яъни, йўл-патрул хизмати ходимлари учун мўлжалланган ҳолатни қайд этиб борувчи видеокамераларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.

Ушбу видеокамералар ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади. ЙПХ ходимининг камера ёзувини тўхтатиб қўя олмаслиги, қайд этилган тасвирни ўчира олмаслиги тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.

Ушбу замонавий ускуна синовдан ўтгандан сўнг соҳада кенг фойдаланиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг