Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги собиқ прокурор билан хайрлашиб, унга омад тилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги собиқ прокурор билан хайрлашиб, унга омад тилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм-канали орқали прокурор билан хайрлашди ва унга омад тилади.

«Ҳурматли Шерзод Соатқулович!

Сизнинг охирги икки йилда Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб, пойтахтимиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юритган фаолиятингиз, шаҳримизнинг ривожланиши йўлида қўшган ҳиссангиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Келгусида қаерда ва қайси лавозимда фаолият юритишингиздан қатъий назар, юртимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қиласиз деб ишонамиз ва амалга оширадиган ишларингизда омад тилаб қоламиз», — дейилади ҳокимлик томонидан берилган хабарда.

Адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Облоқулов турли йилларда Бош прокуратурада прокурор ва бошқарма катта прокурори (2007−2011 йиллар), Навоий вилоятининг Хатирчи тумани прокурори (2011−2013), Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари (2013−2016) ва Сирдарё вилояти прокурори (2016−2017) лавозимларида ишлаган.

У Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланган ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланганди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг лавозимдан четлатилиши ортидан, Бош прокуратурадаги раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг