Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик тирбандликлар юзасидан изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик тирбандликлар юзасидан изоҳ берди

Фото:«Хабар.уз»

Давлатимиз раҳбари 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўзбек халқининг юксак инсоний фазилатларининг ёрқин намунаси бўлган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадрини инобатга олиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида «Халқлар дўстлиги» номи ва ёдгорлик ансамблини пойтахт марказига қайтариш юзасидан кўрсатма берган эди.

Айни дамда шаҳримизнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида марказий кўчалар ва йўлўтказгичларда тирбандликлар юзага келмоқда.

Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз.

Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, пойтахт кўчаларининг гўзаллиги учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг