Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳри ер усти метроси келгуси йил Наврўздан ишга туширилади (фото)

Тошкент шаҳри ер усти метроси келгуси йил Наврўздан ишга туширилади (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.

«Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг