Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси икки мингдан зиёд шахс фаолиятини қонунийлаштирди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси икки мингдан зиёд шахс фаолиятини қонунийлаштирди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент вилояти ҳокимлигида солиқ тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва бюджетга қўшимча даромад захираларини аниқлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, давлат солиқ бошқармаси, молия бошқармаси ва тегишли корхона ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган хатлов натижасида 2231 нафар шахснинг меҳнат фаолияти қонунийлаштирилди ва мазкур объектларга 693,0 млн. сўм солиқ ҳисобланди. Шунингдек, 955 та объектда ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган ҳолат бўйича 418,5 млн.сўм қўшимча солиқ тўлови ҳисоб-китоб қилинди. Бозорлар ва савдо комплексларида 500 нафар шахснинг фаолияти қонунийлаштирилди ва 107 млн.сўм қўшимча солиқ манбаи аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг