Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 280 млрд сўмлик янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Тошкентда 280 млрд сўмлик янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тошкентда 280,8 млрд сўмлик янги транспорт инфратузилмаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. 

4Р2 ва 4Р21 автомобил йўллари кесишмасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 280,8 млрд сўмлик замонавий транспорт иншооти барпо этилди. 

 Лойиҳа доирасида: 

 - 66 метр узунликдаги ва 46 метр кенгликдаги йўл ўтказгич; 

 - 450 метр узунликдаги ер ости автомобил йўли; 

 - 950 метр узунликдаги айлана ҳалқа йўли; 

 - 2 та ортга қайрилиб олиш жойи; 

 - 4 та ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилди. 

Натижада кунига қарийб 130 мингта автотранспорт воситасининг узлуксиз ҳаракатланиши таъминланиб, 150 минг нафар аҳоли учун хавфсиз ва қулай транспорт инфратузилмаси яратилди, дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг