Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Наврўз тадбирлари дастури эълон қилинди

Тошкентда Наврўз тадбирлари дастури эълон қилинди

Фото: «Uza.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 21 мартдан 24 мартгача Наврўз байрами тадбирларини ўтказиш дастури ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносининг орқа томонида — соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.

Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси — соат 12:00 дан 19:00гача вилоятлар кўргазмаси, DJлар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.

Давлат хавфсизлик хизмати автотураргоҳи — соат 12:00 дан 20:00 гача «Шарқ бозори» ташкил этилади.

Зарафшон КСМ автотураргоҳи — соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.

«Hyatt Regency» меҳмонхонаси — соат 12:00 дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг