Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навбат келди. Тошкентда ёш оилаларга «Ёшлар» уйлари топширилди

Навбат келди. Тошкентда ёш оилаларга «Ёшлар» уйлари топширилди

Мирзо Улуғбек туманида барпо этилган 2 та 16 хонадонли «Ёшлар» уйи 32 нафар ёш оилага бошланғич бадалсиз топширилди.

Фото: «Yoshlar uylari»

Жорий йилнинг 6 январ куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида қурилган «Ёшлар» уйидаги хонадонлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ёш оилаларга топширилди.

Бу уйлар юртимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, фан, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришаётган, республика ва халқаро олимпиадалар, мусобақалар, фестивалларда фаол қатнашаётган йигит-қизларга берилди.

Ҳозирги кунга келиб, Тошкент шаҳрининг Сергели, Учтепа, Бектемир, Миробод ва Чилонзор туманларида намунавий лойиҳа асосида жами 10 та уйдан иборат 288 хонадонли «Ёшлар» уйлари барпо этилди ҳамда ёш оилаларга топширилди.

2017 йилда Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳар бири 192 хонадондан иборат бўлган 10 та уй барпо этилди.

Мирзо Улуғбек туманида барпо этилган 2 та 16 хонадонли «Ёшлар» уйи 32 нафар ёш оилага бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан фойдаланишга топширилди.

Ташкил этилган тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари қатнашди.

Ушбу уйлар барча талабларга жавоб берадиган, етарли қулайликларга эга бўлиб, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, телефон алоқаси ҳамда электр энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг