Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги аёл-қизлар мадрасасининг веб-сайти очилди

Тошкентдаги аёл-қизлар мадрасасининг веб-сайти очилди

Тошкент шаҳридаги «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг «xadicha.uz» номида расмий веб-сайти очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Мазкур веб-сайтда билим юрти тарихи, бугунги фаолияти, таълим тизими, билим юрти қошида ташкил этилган пуллик ўқув курслари ҳамда мадраса ўқитувчилари ва талабаларининг диний-маърифий мақолалари, бадиий ижодлари билан танишиш мумкин.

Сайтнинг «Facebook» ва «Telegram» ижтимоий тармоқларида ҳам расмий саҳифалари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг