Тошкентдаги айрим кўчалар уч кунга ёпилади
Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфалт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
2026 йил 31 июл соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 га қадар қуйидаги йўналишларда барча транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
- Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Осиё кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
- Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Паркент-2 кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Мутасаддилар ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter