Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Москвага янги поезд қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Москвага янги поезд қатнови йўлга қўйилди

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, компания жорий йил 14 декабрдан бошлаб Тошкент-Москва йўналишида янги поезд қатнови  йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтасига бир марта (жума куни) амалга оширилади.

Янги йўналиш бўйича поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан ўтиб, Қорақалпоғистон темир йўл станцияси орқали ҳаракатланди. Бу эса ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимизга, қолаверса юртимизнинг тарихий шаҳарларига келишни истаган сайёҳлар учун ҳам жуда катта қулайлик яратади. Ресторан вагонида уч маҳал иссиқ овқат тайёрланади.

Ўзбекистондан Россия пойтахтига қатновчи поездлар сони энди учтага етди. Шу кунгача Тошкент-Москва ва Андижон-Москва поездлари Келес станцияси орқали ҳаракатланган.

Тошкент-Москва-Тошкент поезди маҳаллий вақт билан соат 18:54 да жўнайди ва 79 соатдан сўнг, Москва вақти билан соат 00:00 да Россия пойтахтининг Қозон вокзалига етиб боради.

Чипталар нархлари қуйидагича:

  • Плацкарт (227 ўрин) — 1 196 482 сўм
  • Купе (26 ўрин) — 1 867917 сўм
  • Люкс (16 ўрин) — 2 838 347 сўм.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг