Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги меҳмонхонада наркотик сотаётган шахс ушланди

Тошкентдаги меҳмонхонада наркотик сотаётган шахс ушланди

Фото: Хавфсизлик

Тошкентда 26 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси савдоси фош этилди. 

​Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Натижада қўшни давлатдан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда Тошкент шаҳрида мусодара қилинди.

​Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 кг 185 гр «гашиш» моддасини шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 21 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Шунингдек, заҳри қотилни у билан бирга Сурхондарёдан пойтахтга олиб келган «Кобалт» автотранспорт воситаси ҳайдовчиси – 1987 й.т., муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жинояти учун судланган шериги ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинди.

​Ҳозирда ушбу наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг