Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг икки туманида газ ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида газ ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Тошкентда реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли, жорий йилнинг 30 октябр куни 08:00 дан 31 октябр куни соат 20:00 га қадар Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Тўлиқ рўйхат ушбу ҳаволада келтирилган. 

Шунингдек, Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда, шу сабабли, юртдошларимиздан газ ускуналарига эътиборли бўлиб, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг