Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ жиноятчилик камайиб бораётганини қайд этди

Тошкент шаҳар ИИББ жиноятчилик камайиб бораётганини қайд этди

Фото:«Xabar.uz»

Яккасарой туман ИИО ФМБда «Хавфсиз пойтахт» концепцияси доирасида ўтган бир ойда амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик институтлари вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ўзаро ҳамкорликдаги узлуксиз патруллаш хизмати доирасида шаҳар миқёсида июль ойида жиноятчиликни сезиларли равишда пасайтиришга эришилди. Демак ўтган йилнинг июл ойи билан солиштирганда шаҳарда жиноятчилик 61,6%га, кечки ва тунги вақтларда эса 62,7%га пасайган. Худди шу кўрсаткич Яккасарой туманида -72,8% ни кўрсатмоқда, шу жумладан кечки вақтларда -61,4%ни ташкил қилган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан жиноятларни барвақт аниқлаш, айниқса алкогол ичимлик таъсирида содир этилаётган безорилик, танага жароҳат етказишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг