Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Наманган туризм салоҳияти билан танишдилар

Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Наманган туризм салоҳияти билан танишдилар

5–7 август кунлари Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти Туризм бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, унинг табиий, тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда ёритиш орқали сайёҳларни жалб этиш мақсадида халқаро пресс-тур ташкил этилди.

Унда Туркия, Эрон, Қозоғистон, Германия, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан ташриф буюрган 20 га яқин хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуриддинов томонидан самимий қабул қилинди. Уларни вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, туризм инфратузилмаси ва ҳудудда яратилаётган имкониятлар билан таништирди.

ОАВ вакиллари Поп, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон туманларига ташриф буюриб, «Чодак» ва «Нанай» туризм қишлоқлари ҳамда «Ахсикент» ёдгорлигида жойлашган ва барпо этилаётган туризм объектлари, миллий ҳунармандчилик марказлари, тарихий ва табиий масканлар, шунингдек замонавий дам олиш ва саёҳат қилиш объектлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Пресс-тур иштирокчилари ушбу ҳудудларнинг сайёҳлар учун жозибадор жиҳатларини ўрганиб, ўз ОАВ платформалари орқали кенг оммага етказишни мақсад қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг