Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга сарфланаётган маблағлар бўйича маълумот берди

Хотин-қизлар қўмитаси аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга сарфланаётган маблағлар бўйича маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг январь ойида республикамиз бўйича 564 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги хотин-қизларга 9,4 млрд. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган.

Натижада 888 та янги иш ўрни яратилди ва 773 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Аёлларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномалари асосида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 100 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган эди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг