Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ярим килограмм соф олтинни Тошкентда ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

Ярим килограмм соф олтинни Тошкентда ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг