Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёзувчилар уюшмаси янги бинога кўчмоқда

Ёзувчилар уюшмаси янги бинога кўчмоқда

Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси

Фото: «Xabar.uz»

Шу кунларда Ёзувчилар уюшмаси ходимлари, шунингдек, «Ёшлик», «Шарқ юлдузи» журналлари Адиблар хиёбонидаги Президентимиз ташаббуси билан қурилган янги бинога кўчиб ўтмоқда.

Аслида кўчиш баҳорга мўлжалланган эди, аммо маълум сабабларга кўра кўчириш ишлари бошланиб кетди. Бинонинг биринчи қаватида жойлашган «Ижод» номли китоб дўкони ҳамда уюшманинг катта кутубхонаси ҳам янги бинога ўтказилаяпти.

Адиблар хиёбонида Ёзувчилар уюшмаси учун ажратилган янги бино икки қаватдан иборат бўлиб, унда ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Бино ташқарисидаги муҳит ҳам шунга мос: ўзбек адабиёти намояндаларининг ҳайкаллари, сўлим боғ ҳамда анҳор кишига ижодий кайфият бахш этади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг