ДХХ Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналарни аниқлади
Ноқонуний босмахоналар фаолиятига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида контрафакт китоблар чоп етиш ва тарқатиш ҳолатига чек қўйилди.
Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. фуқаро ўз қариндошлари билан биргаликда ноқонуний босмахона ташкил этиб, тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз, диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғулланган.
Тадбир давомида ушбу манзилдан жами 17 579 дона тайёр ва 500 кг.дан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоблар, 4 та босма ва елимлаш ускуналари ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, 216 минг дона пиротехника воситалари ҳам мусодара қилинди.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Тошкент шаҳрида ҳам аниқланиб, Янгиҳаёт туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқарога тегишли ноқонуний босмахонадан 8,5 мингдан ортиқ контрафакт диний адабиётлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter