Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нохуш рекорд янгиланди

Нохуш рекорд янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун мамлакатимизда 281 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бу янги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бунгача, аввалроқ қайд этилган 276та касалланиш ҳолати энг юқори кўрсаткич бўлиб турганди.

Қайд этилишича, бугун касалланганларнинг 255 нафари Карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида), 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилинганидек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 186 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 135 нафар, Хоразм вилоятида 44 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 2 нафар) соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8503 нафар бемордан 5682 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2795 нафар бемордан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 40 218 нафар, стационар карантинда эса 24 168 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг