Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Дарс” фильмининг тақдимоти ўтказилади

“Дарс” фильмининг тақдимоти ўтказилади

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Фильм 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўқитувчилик касби нуфузини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида яратилган.

“Дарс” фильми Контент маркази ҳамда “MA’NO CINEMA” ҳамкорлигида суратга олинган.

Фильмда ёшлар орасида китобхонлик, маърифат ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш ғоялари бош қаҳрамон — Ойқиз образи орқали ёритилган. Шунингдек, устознинг инсон камолотидаги беқиёс ўрни, устоз-шогирд анъаналари, таълим-тарбиянинг аҳамияти ҳамда миллий қадриятлар асосий ғоя сифатида илгари сурилган.

Фильмда инсонийлик, меҳр-оқибат, миллий қадриятлар ва устоз-шогирд муносабатлари самимий ва ҳаётий воқеалар орқали талқин этилган.

“Дарс” фильми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг