Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канн фестивали. Энг яхши эркак роли учун мукофот Антонио Бандерасга топширилди

Канн фестивали. Энг яхши эркак роли учун мукофот Антонио Бандерасга топширилди

Пенелопа Крус ва Антонио Бандерас Канн фестивалида.

Канн кинофестивалида энг яхши эркак роли учун мукофотни Антони Бандерас («Оғриқ ва шараф» фильми, режиссёр —Педро Альмодовар) қўлга киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ложувард соҳилда 14 майдан бери давом этаётган Канн халқаро кинофестивали ғолиблари кеча, 25 май куни аниқланди.

Педро Альмодоварнинг «Оғриқ ва шараф» драмаси истеъдодли, аммо тобора хотирасидан айрилаётган режиссёр ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу фильмда бош ролни ўйнаган Антонио Бандерас энг яхши эркак роли учун мукофотланди.

«Биргаликда кўп фильмларни суратга олганмиз. Унга ҳурматим чексиз. Бу мукофотни унга бағишлайман... ҳаёт йўлида оғриқлар учрайди, бироқ бугун мен учун шараф кечаси», — деди Бандерас мукофотни қабул қилиб оларкан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг