Ўзбекистонлик хонанда Австрияда концерт берди. Галдаги манзил – Франция ва Германия
«Ниҳол» мукофоти совриндори Гулзода Худойназарова Европа давлатлари бўйлаб ижодий сафар қилмоқда. Дастлабки яккахон концерт Австриянинг Линц шаҳрида ташкил этилди.
Европада анча танилиб қолган хонанда Бордо (Франция), Берлин ва Нойс (Германия) шаҳарларидаги нуфузли санъат саройларида ҳам концерт бериши кутилмоқда.
Бу галги ижодий дастур ҳам ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатидан жой олган Шашмақом, катта ашула ҳамда ўзбек мумтоз ва халқ мусиқа мероси намуналаридан ташкил топган.
Ушбу ижодий сафар Гулзода Худойназарованинг Европа бўйлаб учинчи катта гастролидир. Санъаткор 2022 йилда ҳам Германия, Польша, Бельгия, Франция ва Швейцарияда яккахон концерт берган эди.
Концерт дастурлари Европанинг нуфузли халқаро маданият ва санъат ташкилотлари ҳамда Ўзбекистондаги OXUS Culture нодавлат маданият ташкилоти ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда. Мазкур маданият ташкилоти ўн йилдан буён Ўзбекистон номоддий маданий меросини сақлаш, ривожлантириш ва тарғиб этишга доир лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter