Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санъат ва маданият институтига ректор тайинланди

Санъат ва маданият институтига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.

Янги раҳбарни Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов жамоага таништирди.

Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар, Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига эса вақтинча Элдор Шерманов раҳбарлик қилиб келаётганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг