Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

$50 мингга Американи ваъда қилган «шоввоз» ушланди

$50 мингга Американи ваъда қилган «шоввоз» ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида фуқарони АҚШга жўнатиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли фуқаро Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 минг АҚШ доллари эвазига «Тошкент-Европа иттифоқи-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан бўнак сифатида 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизининг ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг