Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг 3 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

Тошкентнинг 3 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

Бугун, 25 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор, Сергели ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Олмазор тумани «Гуручариқ» МФЙ Қорасарой кўчасидан ўтган ер ости ўрта босимли газ қувурида носозлик юзга келган. Ушбу носозликни бартараф этиш учун «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Олмазортумангаз» филиали томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, бугун, 25 май куни соат 11:00 дан 18:00 гача туманнинг «Гуручариқ», «Истиқбол» ва «Қорасарой» маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Бундан ташқари, «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Сергелитумангаз» филиали томонидан Сергели тумани, «Қут-барака» (Белариқ) ва «Кўҳна Қумариқ» МФЙлари ҳудудида газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан, бугун, 25 май куни соат 11:00 дан 15:00 гача туманнинг «Белариқ» ва «Кўҳна Қумариқ» маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Яшнободтумангаз» филиали томонидан Яшнобод тумани, «Фидойилар» маҳалласи, 22-Ҳарбийлар шаҳарчаси ҳудудидан ўтган паст босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан, бугун, 25-май куни соат 10:00 дан 17:00 гача туманнинг 22-Ҳарбийлар шаҳарчаси ҳудудида газ таъминоти тўхтатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг