Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги 102 масжидда ҳайит намози ўқилди (фото)

Бухородаги 102 масжидда ҳайит намози ўқилди (фото)

Ўзбекистон масжидларида 28 июнь эрта тонгдан Қурбон ҳайити намози ўқилди. Масжидларга минглаб мусулмонлар йиғилди. Худди шундай намозлар Бухоронинг 102 та масжидида ўқилди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги Болои Ҳовуз масжидида тўпланган беш мингдан ортиқ аҳоли дастлаб имомнинг Қурбон ҳайитининг хайрли айёмлиги, юртимизда ислом дини ривожи ва маънавий қадриятларимизни асраш борасида қилинаётган ишлар ҳақидаги маърузасини тинглашди.

«Айни пайтда жойларда Қурбон ҳайити муносабати билан уламолар, имом-хатиблар, фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Мутасадди ва саховатпеша ҳомийлар томонидан саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда»,-деди вилоят бош имоми Жобир Элов.

Бола Ҳовуз мажмуаси - Регистон майдонидаги ягона сақланиб қолган ёдгорликдир. У амир қалъаси Аркнинг тўғрисида жойлашган. Мажмуа ҳовуз, масжид ва миноратдан иборат. Мажмуанинг энг қадимий қисми Боло-ҳовуз (маъноси «болалар ҳовузи») ҳисобланади. У Бухорода сақланиб қолган ҳовузлардан биттаси ҳисобланади. Боло-Ҳовуз – мачити 1712 йилда Бухоро ҳукуматининг хотини қарори асосида қурилган.

Тарихга кўра, Амир Шоҳмурод (1785-1800) ушбу мачитни халққа яқин бўлиш мақсадида жамоат ибодати учун учун қурган. Ўша даврда Бухоро амирлигида маданий, иқтисодий жиҳатдан инқирозга учраган бўлишига қарамасданБухородаги энг чиройли мачит қуриб битказилган.

«Ушбу кўп устунли ажойиб айвонли мачит 18-асрга тегишли. Жозибадор устунларга тиранган айвоннинг ёғочли шифти ёғоч ўймакорлиги ва гулли ҳамда геометрик нақшлар билан безатилган. У ерда асосан шаҳар ҳукмдорлари ибодат қилишган. Болойи ҳовуз масжиди эса 1923-1924-йилларда Aштархонийлар ҳукмдори Aбулфайзхон даврида қурилган. Масжид қурулиши Aштархонийлар маликаси Ситораи Моҳи Хосса номи билан боғлиқ. Бухоро амири Aмир Шоҳмурод томонидан кўчирилган вақф ҳужжатларига кўра, Ситораи Моҳи Хосса томонидан бунёд этилган»,-деди Жобир Элов.

Билдирилишича, ушбу мажмуа масжид, хонақоҳ, мадраса, минора ва ҳовуздан иборат бўлган. Масжид 20 устундан иборат.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг