Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳумо» тўлов тизимида кузатилган муаммо сабаблари маълум қилинди

«Ҳумо» тўлов тизимида кузатилган муаммо сабаблари маълум қилинди

Жорий йилнинг 4-6 октябр кунлари «Ҳумо» карталари орқали тўловларни амалга оширишда, шунингдек, mobil (тўлов) иловаларидаги p2p ўтказмаларида узилишлар кузатилгани айтилган эди.

Бугун, 26 октябрь куни Марказий банкда бўлиб ўтган йиғилишда ушбу муаммо бўйича ҳам тушунтириш берилди.

– Ҳақиқатдан ҳам 2-3 кун давомида «Ҳумо» тўлов тизими фаолиятида камчиликлар кузатилди. Бунинг асосий сабаби тизим ўз дастурий таъминотини тўлиқ янгилаб чиқди. Кўпчилик тахмин қилганидек, бу ерда бошқа муаммо йўқ. Асосий ва ягона сабаб шу, – дейди МБ раиси Мамаризо Нурмуратов.

Xabar.uz мухбирининг маълум қилишича, МБ раиси устав фондини тўлиқ шакллантирмаган қатор банкларга молиявий санкциялар қўлланилгани ҳолда нега «Пойтахт» банкига чора кўрилмагани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

– Маълукми «Пойтахт» банки муассиси тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳисобланади. Айнан бу банкка нисбатан санкциялар қўлланилмагани сабаби, айни пайтда бу банк хорижий инвесторлар томонидан сотиб олиш масаласи бўйича музокаралар кетяпти. Шу боис бу банкка нисбатан чора қўллашдан наф йўқ. Чунки, мисол учун шаҳар ҳокимлигига 100 млрд сўм билан устав фондини тўлдириш талабини қўйсак, аммо эртасига банк сотилиб кетса, бундан нима наф? – дейди МБ раиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг